Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
8.04.2020
Бутун дунёни ларзага солаётган “коронавирус” пандемияси бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бундай шароитда эса энг асосий вазифалардан бири бу – товарлар экспорт-импортини қўллаб-қувватлаш орқали республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашдир.
7.04.2020
Бугунги кунга келиб хавфли коронавирус инфекцияси дунёнинг кўпгина мамлакатларида тарқалди ва касалланганларнинг сони 1 миллион нафардан ошди. Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.
7.04.2020
Бугунги кунда пандемияга қарши кураш дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифага айланиб улгурди. Пандемия муносабати билан юртимизда эълон қилинган карантин доирасида қатор чекловлар татбиқ қилинди.
7.04.2020
Бугунги кунда дунё ҳамжамияти олдида турган энг долзарб масалалардан бири бу шубҳасиз коронавирус пандемиясига қарши кураш, уни янада кенг тарқалишининг олдини олишдир.
7.04.2020
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси сабабли маълум бир муддат карантин даври бўлиб туради. Божхона чегаралари ва кўчаларда фуқаролар ҳамда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланган. Шунингдек, баъзи бир соҳалар фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилган. Бироқ, бу жараёнда иқтисодиётни доимгидек юритиш муҳим аҳамиятга эгадир.
7.04.2020
Бугунги кунда коронавирус пандемияси билан боғлиқ халқаро эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, республикамиз ҳудудида коронавирус тарқалишини олдини олиш ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
6.04.2020
Мамлакат экспорт салоҳиятининг ортиши иқтисодиётни юксалтиради, иш ўринлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис давлатимиз томонидан ушбу соҳани янада ривожлантириш, экспортёрларга қулай шарт-шароит яратиш, уларга кенг имтиёз ва имкониятлар бериш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
5.04.2020
Карантинга қарши чекловлар даврида аҳолига фақат энг яқин озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга чиқишлари тавсия этилмоқда. Бу эса марказдан тортиб энг чекка ҳудудлардаги дорихоналарнинг барчаси энг зарурий дори-дармонлар билан таъминланган бўлишини тақозо этади. Бунинг учун эса табиийки, дори-дармонлар, айниқса четдан келтириладиган дори-дармонлар импорти ўз вақтида ва тезкорлик билан амалга оширилиши лозим.
3.04.2020
Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг ўсиш суръати унинг ташқи иқтисодий алоқаларига бевосита боғлиқ бўлади. Айниқса, ҳозирда бутун дунёда юз бераётган эпидемиологик ҳолатда бу янада муҳим. Шу мақсадда, мамлакатимизнинг барча чегара ўтказиш пунктлари орқали фуқаролар ҳаракати чекланган бўлсада, экспорт-импорт юкларига нисбатан бундай чекловлар жорий этилмади.
3.04.2020
Бугун мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида, халқимизга ҳар томонлама қулайликлар яратиш, уларни чет давлатлардан олиб келинадиган айрим турдаги товарларга муҳтожлигини узлуксиз таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ўз фаолиятларини олиб боришида янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча зарур чоралар амалга оширилмоқда.
2.04.2020
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 26 март кунги ЎРҚ-613-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
2.04.2020
Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларни ўз вақтида фош этишмоқда.
1.04.2020
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»1028-сон қарори талабларига мувофиқ
1.04.2020
Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир.
1.04.2020
Барчамизга яхши маълумки, тарихда халқимиз ўз бошидан жуда кўп мураккаб даврларни ўтказган бўлса-да, бу машаққатларни ҳар доим ҳамжиҳатликда енгиб ўтган.
31.03.2020
Ҳар бир мустақил давлат борки, унинг ўзлигини англатувчи рамзлари, тимсоллари, қадриятлари бўлади. Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир.
31.03.2020
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2020 йил февраль ойи давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.
31.03.2020
Жорий йилнинг 2 апрелидан бошлаб, ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар авто, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида ахборотларни олдиндан электрон тарзда божхона органларига тақдим этиш шарт бўлади.
30.03.2020
Бугунги давр барчамиздан COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлашни тақозо этмоқда. Кимдир хизматда, кимдир уйида қолиб, бу курашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
29.03.2020