Хусусан, биргина Бухоро вилояти божхоначиларининг ўтган 2020 йилнинг I чорагида эришган натижаларига тўхталадиган бўлсак, вилоятда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, экспорт-импорт операцияларини жадаллик билан амалга оширишларида кўмаклашиш борасида божхоначилар томонидан сезиларли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Энг муҳими эса, давлатимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар доирасида корхоналарга божхона тўловларидан 223,7 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.
Бу эса вилоятда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни муносиб рағбатлантирмоқда.
Масалан, 2020 йилнинг I чорагида вилоятдан 62 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хорижга экспорт қилинди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 5,7 фоизга ошди.
Жорий йилнинг I чорак якунлари бўйича “Хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими” орқали жами 6 260 та БЮД расмийлаштирилган бўлиб, шундан 1 704 та БЮД “яшил йўлак” (27 %); 2 142 та БЮД “сариқ йўлак” (34 %) 2 414 та БЮД “қизил йўлак” (39 %) орқали расмийлаштирилган. Қонун талабларига оғишмай амал қилаётган тадбиркорлар ҳамиша рағбатда.
Ҳозирда вилоят ташқи иқтисодий фаолият постларида импорт расмийлаштирувига учун ўртача 2:50 дақиқа, экспорт расмийлаштирувига эса 50 дақиқа сарфланмоқда.
Ташкил этилган амалий чора-тадбирлар натижасида бошқарма ходимлари томонидан 232 та божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 6 млрд. 116,6 млн сўмлик товар моддий бойликлар ушлаб қолинган.
2020 йил ўтган чорак давомида божхона соҳасининг муҳим жиҳатлари, қонунчиликдаги янгиликлар, божхона қонунбузилиши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали жами 125 маротаба чиқишлар қилинган.
Ҳамиша долзарб аҳамият касб этадиган йўналишлардан яна бири – тизимни замонавий билимларни пухта эгаллаган ёш кадрлар билан мунтазам тўлдириб бориш, божхона ходимларининг билим ва малакасини мунтазам ошириш, соҳада коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши кескин кураш олиб бориш, ходимлар ўртасида бу иллатга муросасиз муҳитни шакллантириш ҳам асосий вазифалар сирасига киради.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
5.04.2020