Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, ҳурматли Юртбошимиз топшириғига мувофиқ, Республика махсус комиссияси тузилган эди. Шу боис, Ўзбекистонга ушбу касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқатилишининг олдини олиш устувор вазифа этиб белгиланди.
Бундай қалтис дамларда божхона ходимларига ҳам улкан масъулият юкланиши шубҳасиз. Боиси ташқи савдо юкларининг санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш, мавжуд эпидемиологик вазиятда божхона қонунбузилиш ҳолатлари содир этилишининг олдини олиш ва уларга чек қўйиш, шунингдек давлат бюджетига божхона тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш ҳар қачонгиданда муҳим ҳисобланади.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида ҳам бир қатор ишлар амaлга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг 1 чораги давомида вилоят ҳудудида жойлашган “Гулистон”, ”Сайхун” ва “Ховос” ТИФ божхона постларида 3545 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди, шундан 1088 та экспортга ва 2457 та импортга йўналтирилди.
Божхона органларида хавфни бошқариш тизими жорий этилиши натижасида божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақт ҳам қисқаришига эришилди.
Мазкур даврда бошқарма учун белгиланган 45 млрд. сўм истиқбол режа 45,3 млрд. сўмга (100,7 %) бажарилиб, ундирилган тўловлар давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди. Натижада, ундирилган тўловлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,1 млрд. сўмга ёки 200,6 фоизга кўпайди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 124,5 млрд. сўмдан ортиқ божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди. Имтиёз қўлланилиши натижасида тежалган маблағлар эса тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш, бўш иш ўринларини яратиш ҳамда янги бизнес лойиҳаларни ўзлаштиришга сарфланди.
Бошқарма ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш йуналишида тизимли ишлар олиб борилиши натижасида жами 170 ҳолатда 1 млрд. 501 млн. сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ўз навбатида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар товарлар экспортида ҳам ўзининг ижобий самарасини берди. Хусусан, 2020 йилнинг 1 чорагида вилоятда фаолият юритувчи корхоналар томонидан 30,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.
Мазкур даврда Сирдарё вилоятидан асосан тўқимачилик, тери, мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда сантехника товарлари экспорт қилинган.
Бошқарма томонидан 2020 йилнинг 2 чорагида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, шунингдек коронавирус эпидемияси шароитида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, улар ижроси юзасидан тизимли ишлар олиб борилмокда.
7.04.2020