Натижада мамлакатимизда экспорт-импорт ҳажмларининг барқарорлиги таъминланмоқда. Фикримизни Навоий вилоятининг бугунги кунда экспорт кўрсаткичлари мисолида давом эттирамиз.
2020 йилнинг 1 чорагида вилоятда фаолият юритувчи корхоналар томонидан 93,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган маҳсулотлар экспорти амалга оширилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 млн. АҚШ доллари ёки 15 фоизга кўп демакдир.
Жорий йилда экспорт ҳажмининг 31,5 млн. АҚШ долларига тенг қисми ҳудудий корхоналар ҳиссасига тўғри келган бўлса, тармоқ корхоналари томонидан 62,3 млн. АҚШ долларлик товарлар чет элдаги ҳамкорларга юборилган.
Мазкур даврда тармоқ корхоналари томонидан асосан табиий қазилмалар экспорт қилинган бўлса, ҳудудий корхоналар экспортида бир мунча хилма-хилликни кўриш мумкин. Хусусан, ушбу корхоналар томонидан калава ип, тўқимачилик маҳсулотлари, дарахт ва ўсимликлар, мева-сабзавот маҳсулотлари, пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар каби жами 27 хил маҳсулотлар экспорт қилинган.
Мазкур даврда ҳудудий корхоналар асосан Қирғизистон (12,2 млн. $), Россия (6,8 млн. $), Туркия (4,8 млн. $), Хитой (2,0 млн. $) каби жами 24 давлатга товарлар экспортини амалга оширган.
Ҳудудий корхоналар экспортини туман-шаҳарлар кесимида таҳлил қилсак, умумий экспорт ҳажмининг 55 фоизи ёки 17,2 млн. АҚШ долларига тенг қисми Навбаҳор ва Қизилтепа туманлари ҳиссасига тўғри келишини кўриш мумкин.
Кўриб турганимиздек, вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 млн. АҚШ долларига ўсган. Шунингдек, экспорт қилинадиган маҳсулот турлари ҳам 8 тага кўпайган.
Бу ўринда экспорт юкларини қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона органлари томонидан барча зарурий чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
3.04.2020