Коррупция – ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.
30.04.2020
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташқи савдони янада эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун тенг ва қулай шароитлар яратиш ҳамда инвестицион жозибадорликни янада ошириш мақсадида тизимли равишда ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
29.04.2020
Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг биринчи чорагида 282 та корхона томонидан 93 739 минг АҚШ доллари миқдоридаги товарлар экспорти амалга оширилди. Ушбу маҳсулотларнинг асосий қисмини 294 хил турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил қилиб, экспорт географияси Россия, Озарбайжон, Хитой, Миср, АҚШ, Польша, Грузия, БАА ва бошқа шу каби 46 давлатларни ташкил этади.
28.04.2020
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда.
28.04.2020
Бугунги кунда юртимизда коронавирус пандемиясини жиловлаш мақсадида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар барчамиздан ҳар сонияда фидойиликни, ватанпарварликни талаб қилмоқда.
28.04.2020
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташқи савдони янада эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун тенг ва қулай шароитлар яратиш ҳамда инвестицион жозибадорликни янада ошириш мақсадида тизимли равишда ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
27.04.2020
2020 йил 25 апрель куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси учун мўлжалланган regulation.gov.uz порталига ID-17095-сон билан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Муҳокамалар шу йил 10 майгача давом этади.Лойиҳа билан давлат ташкилотлари мансабдор шахсларига давлат тилига оид қонун нормаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилди.
27.04.2020
Бухорода иқтисодий салоҳият, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва албатта, туризм йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Бу эса вилоятнинг ташқи савдо кўрсаткичларига ҳам ижобий таъсир этмоқда.
25.04.2020
Бугун Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида полиз маҳсулотларидан тарвуз етиштиришнинг ўзига хос мактаби яратилган. Бу айниқса туманнинг Кўкдала ҳудудида кенг қулоч ёйган бўлиб, ҳудуднинг миришкор деҳқонлари тарвуз парваришлашнинг интенсив усулларини қўллаш, серҳосил навларни етиштиришда илғорлик намоён этишмоқда .
25.04.2020
Юртимизда эълон қилинган карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган бирламчи талабини қондириш, ички бозорда нарх-наво ошиб кетмаслиги кўп жиҳатдан томорқалардан қанчалик оқилона фойдаланишимизга боғлиқ.
25.04.2020
Бугун “Халқ давлат органларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” тамойили юртимиздаги барча соҳаларда кенг тарғиб қилинмоқда.
25.04.2020
“Коронавирус” пандемиясига қарамасдан мамлакатимизнинг барча худудларида товарларнинг экпорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида жойлашган “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам иш айни қизғин палласига чиққан.
25.04.2020
Соғлик - бебаҳо неъмат. Агар инсон хаста бўлса унинг бахти тўлиқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам халқимизда шифокорлар шарафли касб эгалари сифатида ардоқланади. Бугунги пандемия шароитида эса буни янада теран ҳис қиляпмиз.
25.04.2020
Сурхондарё вилояти миқёсида ҳам чегара божхона постлари орқали экспорт ва импорт маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви ва ҳаракати тўхтовсиз давом эттирилмоқда.
25.04.2020
Коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.
25.04.2020
Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. COVID-19 ўзининг вайронкор хужуми билан бир лаҳзада башарият эришган “глобализация ва интеграцион ютуқларни” савол остига қўйди, миллий эгоизмни олдинга чиқарди, бунинг ортидан жаҳон иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлигини намойиш этди.
25.04.2020
Бугунги пандемия даврида мамлакатимиз чегара ўтказиш пунктлари фуқаролар қатнови учун вақтинча ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари эса ҳаракатланмоқда. Бу ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва ҳушёрликни талаб этади. Чунки, божхона органлари ходимлари чегараларимиз орқали товар моддий бойликларни ва контрабанда ашёларини ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш билан бир қаторда, экспорт-импортни қўллаб-қувватлаш орқали республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашга ҳам масъулдирлар.
24.04.2020
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланди.
24.04.2020
Ургут туманида “UR JEANS” МЧЖ корхонаси қиймати 3,0 миллион АҚШ доллари бўлган джинси маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида ўз фаолиятини бошлади.
24.04.2020