Президентимиз бошчилигида жорий йил 14 апрель куни “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида ҳозирги кунда кузатилаётган пандемия шароитида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур йиғилишда берилган ҳар бир топшириқ ва билдирилган ташаббуслар ижроси пухта таҳлиллар асосида ходимларни яшаш жойларига чиқиб, мавжуд томарқа ер майдонларидан самарали фойдаланилаётганлиги ўрганилди.
Жумладан, бошқармада хизмат қилаётган шахсий таркибнинг 103 нафар ёки 76,3% ходимда қўшимча томорқа ва ер майдонига эга эканлиги, яъни умумий 4,70 гектар ер майдони борлиги маълум бўлди. Бу эса ҳар ходимга ўртача 4,3 сотих экин майдонига тўғри келмоқда.
– Эрта баҳордан иссиқсевар сабзавот экинларини (помидор, қулупнай, сабзи, редиска, бодринг ва турли кўкатлар) ҳовлимизни 2 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб экдик, ҳозирда улар ҳосилга кирган. Айни пайтда томорқадаги 15 тупдан ортиқ турли мевали дарахтлар (ўрик, олма, шафтоли, беҳи ва олхўри) ораларига полиз экинларини экиб, фарзандларимиз билан парваришлаб келмоқдамиз – дейди Хазорасп туманида истиқомат қилувчи ходим Ғуломжон Юсупов.
Урганч туманида истиқомат қилувчи яна бир ёш ходим Усмонжон Ишчанов ҳам ёшлигидан бува, момо ва ота-онасидан деҳқончилик сирларини яхши ўзлаштирган. Яхши ниятлар билан томорқасида 10 сотих иссиқхона барпо этиб, помидор, булғор қалампири, бақлажон кўчатлари парваришламоқда. Бундан ташқари, узум, олма, шафтоли ва 80 тупга яқин мевали нок дарахти ҳовлининг кўркига кўрк қўшмоқда.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида ходимларга коронавирус пандемияси келтириб чиқараётган инқирозга қарши курашиш шароитида мавжуд томорқалардан йилига икки-уч маротабагача ҳосил олиш учун катта имкониятлар борлиги, бу эса озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ўзлари ва яқинларининг томорқаларидан унумли фойдаланишлари бўйича тегишли топшириқлар берилмоқда.
Агар ҳар бир хонадонда рўзғор учун зарур бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилса, аввало, келгусида бу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни қондириш, бозорларда нарх-навонинг асоссиз равишда ошиб кетишининг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.
25.04.2020