Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари фидокорона хизмат олиб боришмоқда
1439
Сурхондарё вилояти миқёсида ҳам чегара божхона постлари орқали экспорт ва импорт маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви ва ҳаракати тўхтовсиз давом эттирилмоқда.
“Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари фидокорона хизмат олиб боришмоқда

Хусусан, “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан pеспубликамизда эълон қилинган карантин даврида хам ўз хизмат бурчини юқори даражада, карантин ва гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда  тун-у кун олиб бормоқдалар.

“Сариосиё” чегара божхона пости Тожикистон Республикасига ўтадиган юкнинг салмоқли қисми божхона назоратидан ўтказиладиган божхона постига айланиб улгурди. Жорий йил бошидан мазкур пост орқали 23 499 та транспорт воситаси харакатланган бўлиб, шундан 11947 та экспорт ва транзит божхона режимидаги юк автотранспорт воситалари ҳамда 11947 та импорт ва транзит божхона режимидаги юк автотранспорт воситалари тез фурсатларда божхона расмийлаштируви ва назоратидан ўтказилди.

Шунингдек, чегара божхона постида хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, божхона ходимлари махсус тиббий комбинзонлар билан таъминланган.

Бу эса карантин вақтида аҳоли ва ходимлар саломатлигини сақлаган ҳолда хизмат жараёнини юқори даражада давом эттиришга улкан ҳисса қўшади.

 

 

25.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг