Корхонада 80 та янги иш ўрни яратилиб, кутилаётган ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5,4 миллион АҚШ долларини ташкил этиши, шундан 1,6 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда “Ургут” ЭИЗда 70 та лойиҳадан 43 та лойиҳа ўз ишлаб чиқаришини бошлаган бўлиб, 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Мазкур корхоналар томонидан 2020 йилнинг биринчи чорагида 220,0 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 6,6 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди.
2020 йилнинг биринчи чорагида 2 та, қиймати 3,0 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилиб, 350 та янги иш ўринлари яратилди.
Йил давомида яна 13 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.
“Ургут” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб борадиган ТИФ қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида, “Самарқанд” ТИФ божхона постининг таркибида “Ургут” ЭИЗ пункти ташкил этилган. Божхона ходимлари 24 соат давомида хизмат олиб бориб, импорт ва экспорт товарларини соддалаштирилган божхона расмийлаштирувидан ўтказиб келишмоқда.
24.04.2020