Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пандемия шароитида “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари жадал олиб борилмоқда
1312
“Коронавирус” пандемиясига қарамасдан мамлакатимизнинг барча худудларида товарларнинг экпорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида жойлашган “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам иш айни қизғин палласига чиққан.
Пандемия шароитида “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари жадал олиб борилмоқда

 Мазкур божхона постида куну-тун товарларнинг божхона расмийлаштируви йўлга қўйилган ва ҳозирги карантин шароитидан келиб чиқиб ходимларнинг хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида божхона ходимлари санитария ва эпидимиология ходимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2020 йил 3 апрелда қабул қилинган ПФ-5978 сон Фармонига асосан, яна 20 турдаги товарлар (13 турдаги озиқ-овқат, 7 турдаги гигиена) импортига 2020 йилнинг сўнгига қадар божхона божи ва акциз солиғидан имтиёзлар жорий этилди.

Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 апрель санасида  вилоятдаги “SUPER OIL PRODUCTS TERMEZ” МЧЖга  Россия Федерацияси қиймати 16650 АҚШ долларига тенг 21,06 тонна (22500 литр) “Олий навли тозаланган кунгабоқар мойи” товари жўнатилган бўлиб, “Термиз” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан қисқа фурсатларда ушбу товар санитария ва эпидемиология ходимлари билан ҳамкорликда санитария қоидаларига амал қилган ҳолда расмийлаштирилиб берилди.

Мазкур жараёнларда ходимлар фидокорона хизматлари билан  юртимизнинг иқтисодий салоҳияти ва хавфсизлиги йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

25.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг