Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт – жадал суръатларда давом этмоқда
1279
Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг биринчи чорагида 282 та корхона томонидан 93 739 минг АҚШ доллари миқдоридаги товарлар экспорти амалга оширилди. Ушбу маҳсулотларнинг асосий қисмини 294 хил турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил қилиб, экспорт географияси Россия, Озарбайжон, Хитой, Миср, АҚШ, Польша, Грузия, БАА ва бошқа шу каби 46 давлатларни ташкил этади.
Экспорт – жадал суръатларда давом этмоқда

Бундан ташқари, жорий йилнинг якунига қадар экспорт географиясини ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини кўпайтириш режалаштирилган.

Ҳозирги шароитда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга божхона расмийлаштирувида яратилган қулайликлардан самарали фойдаланишлари учун ҳамда вилоятда экспорт ҳажмини янада ошириш борасида вилоят божхона бошқармаси ходимлари туну-кун хизмат олиб бормоқда.

Хусусан, хориждан келаётган ва хорижга жўнатилаётган юклар йўлда тўхтаб қолган пайтда амалий ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан “Call-center” ташкил этилган. Ушбу “Call-center”га бириктирилган масъул ходимлар 24 соат давомида мурожаатларга ечим топиб, муаммоларни ўз вақтида бартараф этишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасининг (66-233-63-00) рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бормоқда.

28.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг