Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Гулистон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт юкларининг ҳажми барқарор
1164
Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. COVID-19 ўзининг вайронкор хужуми билан бир лаҳзада башарият эришган “глобализация ва интеграцион ютуқларни” савол остига қўйди, миллий эгоизмни олдинга чиқарди, бунинг ортидан жаҳон иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлигини намойиш этди.

Пандемияга на давлатлараро альянслар ва на алоҳида мамлакатлар қарши  тура  олмасликларини кўрдик.

Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда, хусусан карантин қоидалари жорий этилиши муносабати билан барча чегара божхона постлари орқали жисмоний шахслар ҳаракати чекланган эди.

Бироқ, ушбу чекловларнинг ташқи савдо юкларига нисбатан жорий этилмаганлиги боис юртимиз бўйлаб экспорт-импорт операциялари узлуксиз амалга ошириб келинмоқда. Бунинг натижасида эса экспорт қилинган юклар учун валюта тушумларининг ортиши ҳамда импортёр корхоналарнинг фаолияти тўхталишларсиз давом этиши таъминланмоқда.

Фикримизни исботи сифатида “Гулистон” ТИФ божхона постида амалга оширилган экспорт-импорт операциялари статистикасига тўхталиб ўтсак. Ушбу божхона постида 2020 йил апрель ойининг 20 куни давомида 339 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, ушбу декларацияларнинг 268 таси импорт, 71 таси эса экспорт йўналишига тўғри келади.

Мазкур даврда постдан 1,4 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилинган бўлиб, экспорт таркибининг асосий қисми эса мева-сабзавот маҳсулотлари (34%), калава ип (29%) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари (26%) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, ушбу даврда постда расмийлаштирилган импорт товарларга нисбатан 7 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзлар қўлланилган.

Энг муҳими, карантин шароитида ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида импорт юклари учун талаб этиладиган рухсатнома ва сертификатларни олиш ҳамда ушбу товарларни божхона омборларидан бевосита корхона жойлашган ҳудудга олиб боришда пост ходимлари томонидан тадбиркорларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу ўринда тадбиркорлар ва ТИФ қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган “Call center”га 67 225-48-48 телефон  рақами  орқали  мурожаат  этишлари  мумкинлигини  эслатиб  ўтамиз.

 

25.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг