Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияни биргаликда енгамиз!
1464
Коррупция – ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, божхона соҳасида  коррупцияга қарши кураш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, жамоатчилик назоратини тизимли йўлга қўйиш ва ҳар бир фуқарода ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш билангина коррупцияга том маънода барҳам бериш мумкин.

Мазкур йўналишда қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги коррупцияга қарши курашнинг асосий принциплари сифатида белгилаб қўйилди. Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, барча соҳаларда коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш асосий устувор йўналишлар этиб белгиланган.

 Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ёш божхона ходимлари томонидан коррупцион ҳолатларни содир этилишини олдини олишда оиланинг роли, ходимнинг оила аъзолари билан муносабати, оиладаги моддий ва маънавий аҳволини инобатга олиб, тарбиявий-профилактик суҳбатларни нафақат ёш божхоначилар билан, балки уларнинг яшаш хонадонларига бориб, бевосита оила аъзолари – ота-онаси, ака-укаси, турмуш ўртоғи билан ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу сабабдан фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг (78)  120-76-76 телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўраб қоламиз.

30.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг