Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар хонадонига ташриф буюрилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар улашилди.
Зеро, мамлакатимизнинг энг катта бойлиги бу халқимиздир. Бу синовли кунларни бирдамликда, белгиланган тартиб-қоидаларни ҳурмат қилган ҳолда ва ўзаро меҳр-мурувват билан енгиб ўтамиз.
29.03.2020