Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фуқаролар муаммоларини ҳал этиш ҳар қачонгидан муҳим: хорижий автотранспорт воситаларини олиб чиқиб кетиш муддати узайтирилди
1977
Президентимизнинг махсус фармойиши билан Ҳукуматимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси тузилди ва ушбу комиссия томонидан туну кун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу касалликнинг республикамиз ҳудудига шиддат билан кириб келиши ва кенг тарқалишини бартараф этиш мақсадида дунёнинг барча давлатлари билан авиақатновлар, хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг мамлакатимиз ҳудудига чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши вақтинча тўхтатилди.

Бунинг натижасида, “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома” асосида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган хорижий автотранспорт воситалари эгалари томонидан ўтказиш пунктларида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатига чекловлар қўйилганлиги сабабли, мажбуриятнома муддатини узайтириш юзасидан божхона органларига кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.   

Маълумот ўрнида, жорий йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган 2071 та енгил хорижий автотранспорт воситалари “Авто” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида назоратда турган бўлиб, 1695 та автотранспорт воситаларининг олиб чиқиш муддати март, апрель ва май ойларига тўғри келмоқда.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, юзага келган муаммоларни ўрганиб чиқиш ва пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларига божхона органларига мурожаат қилган тақдирда истисно тариқасида йиғимлар ҳисобланмасдан ҳамда божхона қоидалари бузилиш ҳолатлари юритилмасдан жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар республикадан олиб чиқилишига рухсат берилди.

Эндиликда, мажбуриятнома асосида республикага кирган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари бўлиб турган ҳудуддаги исталган божхона органига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.  

9.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг