Аммо экспорт ва импортга мўлжалланган товарлар божхона ходимлари томонидан тун-у кун ҳеч қандай тўсиқларсиз тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши таъминланмоқда.
Бундай синовли кунларда ўз фаолиятларини давом эттириб, халқимизга чет элдан келтириладиган товарларни узлуксиз етказиб беришда ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбикорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш, уларни қўллаб қувватлашда божхона органлари ҳам таянч бўлмоқда. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек, экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини таъминлаш” бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ҳамда ушбу режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида тезкор штаб ҳамда “Call center” марказлари ташкил этилди.
Мазкур ташкил этилган тезкор штаб ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо юкларини олиб ўтишларида вужудга келган муаммолари зудлик билан ўрганиб чиқилиб, уларни ҳал қилиш чоралари кўриб келинмоқда.
Жумладан, яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Даут-ата” чегара божхона постига республика ҳудуди орқали ҳаракатланиши вақтинчалик тўхтатилган автотранспорт воситаларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган 2та тадбиркорлик субъектлари номига юклар олиб келинаётган эди. Мазкур автотранспорт воситаларидаги юклар Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ташкил этилган тезкор штаб ҳамда “Даут-ата” чегара божхона пости ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан, давлатимиз ҳудуди орқали ҳаракатланиши мумкин бўлган ҳамда тегишли тартибда санитария назоратидан ўтказилиб, дезинфекцияланган автотранспорт воситаларига қайта юкланиб, манзил божхона постларига юборилган ҳолда уларга яқиндан кўмак берилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан товарлар экспорти ва импорти билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг +998-61-224-02-68 рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган +998-61-224-90-86 рақамли “Call center”га мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
14.04.2020