Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорга кўмак бўлиб...
1964
Коронавирус пандемияси шароитида республикамизда жорий қилинган чекловлар автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига таалуқли эмаслиги белгиланган.
Тадбиркорга кўмак бўлиб...

Шу боисдан мамлакатимиз бўйлаб товарлар айланмаси, ташқи савдо юкларининг экспорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда.

Бу жараёнда давлат божхона хизмати органлари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг яқин кўмакчисига айланмоқда.

Маълумки, товарларни божхона кўригидан ўтказишга зарурат туғилганда, бу жараёнда тадбиркор ёки декларацияловчи шахснинг иштироки талаб этилади.

Карантин даврида автомобиллардан фойдаланишга чекловлар киритилгани сабабли эндиликда божхона ходимларининг ўзлари хизмат автомашиналарида тадбиркорни кўрик ўтказилаётган жойга олиб келишмоқда ва яна сўнгра манзилларига элтиб қўйишмоқда.

Аксар ҳолатларда айни манзаранинг акси намоён бўлади. Яъни, божхона ходимлари бевосита тадбиркорнинг манзилига келиб, четдан экспортга ортилаётган товарларнинг божхона процедураларини бевосита жойида амалга оширишмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг биргина “Келес” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мисолида оладиган бўлсак, 15 мартдан 10 апрелга қадар мазкур постда 3.8 млн. АҚШ доллари қийматидаги 6600 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга расмийлаштирилган.

Бунда товарлар экспортига доир барча божхона процедуралари якунига етгач, юклар ортилган автотранспорт воситаси тиркамаси тегишли тартибда пломбаланади.

Жараён якунига етгач, юкли автотранспорт воситаларидаги товар-моддий бойликлари белгиланган тартибда божхона органлари томонидан  кузатувга олиниб манзил чегара-божхона постига тезкорлик билан етказилади.

Рақамларга мурожаат қилсак, “Келес” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан сўнгги 1 ой давомида 265 та ҳолатда 667 та юк автотранспорт воситаларининг божхона кузатуви амалга оширилди.

Аксарият юк автотранспорт воситалари “Навоий” чегара-божхона постига қадар кузатиб қўйилмоқда. Бу ерда юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш учун барча имкониятлар ишга солинган.

Карантин чоралари қўлланила бошланган дастлабки кунлардан бошлаб ҳозирга қадар яъни жорий йилнинг 16 мартидан 9 апрелга қадар “Навоий” чегара-божхона пости орқали 2946 та юк автотранспорт воситалари ҳаракатланди.

Ҳа, халқимиз синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Давлат божхона хизмати органлари ходимлари эса масъулиятли паллаларда юрт корига камарбаста бўлишда давом этишади. Сиз эса ҳозирча уйда қолинг!

Ҳусан Тангриев,

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати бош инспектори

14.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг