Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси божхона расмийлаштируви учун қайси постда қанча вақт сарфланганига доир маълумотларни эълон қилади
15727
Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат очиқ маълумотлар порталида ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.
2020 йил март ойи якунлари бўйича божхона постлари кесимида эълон қилинган рейтинг қуйидагича:

Экспорт

“Сайхун” ТИФ божхона пости – 10 дақиқа 51 сония.
“Зарафшон” ТИФ божхона пости – 11 дақиқа 01 сония;
“Қоровулбозор” ТИФ божхона пости – 13 дақиқа 53 сония;

Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифаорқали танишиб чиқишингиз мумкин.


Импорт

“Дарё порти” ТИФ божхона пости – 26 дақиқа 22 сония;
“Қамаши Ғузор” ТИФ божхона пости – 43 дақиқа 43 сония;
“Асака” ТИф божхона пости – 51 дақиқа 19 сония.

Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

15.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг