Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
“Нексия-2”да нима яширилган эди? Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши профилактик тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамасдан, белгиланган тартиб-таомилларни четлаб ўтишга уринаётган айрим кимсалар ҳамон учраб турибди.

21.10.2020

“DAF”га яширилган 228 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

21.10.2020

Фахримсан, ифтихоримсан – ўзбек тилим! Она тили – ўзлик тимсоли

Бугун республикамизда илк бора 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланмоқда. Мазкур сана муносабати билан республикамизнинг чегара-божхона постларида турли тадбирлар уюштирилмоқда.

21.10.2020

Она тилимизни асрайлик! Она тили – ўзлик тимсоли

21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун, ана шу муносабат билан Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети хузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази Андижон вилоят бўлими ходимлари билан хамкорликда “Она тилимизни асрайлик” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.

21.10.2020

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбек тили байрами муносабати билан мамлакатимиз халқига табриги Маъруза ва чиқишлар

Муҳтарам ватандошлар! Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

21.10.2020

"БОҚИЙСАН, ИФТИХОРИМСАН, МУҚАДДАС ОНА ТИЛИМ" МАВЗУСИДА ОНЛАЙН МАҚОЛАЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ Она тили – ўзлик тимсоли

21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари ўртасида "Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим" мавзусида мақолалар танлови ўтказилди.

21.10.2020

Экспортда валюта тушумлари давлат тараққиётининг муҳим омили Божхоначи - тадбиркор таянчи

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасига қарашли “Арк-булоқ”, “Тошкент-товар”, “Чуқурсой” ва “Сирғали” ТИФ божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 июндаги 464-сон Қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майда қабул қилинган 283-сон Қарори бўйича тушунтиришлар бериш юзасидан, шунингдек тадбиркорларда товарларни “экспорт” божхона режимига расмийлаштиришда вужудга келаётган муаммоли масалаларни ҳамкорликда ечимини топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг Тошкент шаҳри Бош бошқармаси, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг мутасадди раҳбарлари ҳамда экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда учрашувлар ташкил этилди.

20.10.2020

Самарқанддан 80 тоннадан зиёд лимон хорижга экспорт қилинди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Сўнгги йилларда республикамизда лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.

20.10.2020

Тил – миллатнинг кўзгуси Она тили – ўзлик тимсоли

Она тили – миллатнинг кўзгусидир. Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалишига хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

20.10.2020

Фахримсан – она тилим! Она тили – ўзлик тимсоли

21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ушбу йил илк маротаба бутун республикамиз миқёсида ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланмоқда.

20.10.2020

Коррупция – хавфли иллат Коррупцияга қарши кураш

Ҳозирги кунда дунё миқёсида хал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупциядир.

20.10.2020

Ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солиш масалалари бўйича учрашув ташкил этилди Тадбирлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-6005-сон Фармони ижроси юзасидан назорат қилувчи органлар томонидан ТИФни амалга оширишда рухсатнома ва бошқа тусдаги ҳужжатлар олиниши лозим бўлган ҳамда лицензияланадиган ва квоталанадиган товарларга нисбатан нотариф тартибга солиш чоралари қўллашни мувофиқлаштириш, ҳамкорликдаги ишларни ташкиллаштириш, шунингдек, тадбиркорларда бўлаётган муаммоли масалаларга биргаликда ечим топиш мақсадида “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонаси, Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази, Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази, Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг мутасадди раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди.

20.10.2020

Интеллектуал мулк масалалари муҳокама қилинди Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Интелектуал мулк масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармас эканмиз, Ўзбекистон бундан 10 йил кейин ҳам рақаботбардош бўла олмайди. Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.

20.10.2020

“Тойота”даги телефон “олди-сотдиси”га чек қўйилди Тезкор хабарлар

Товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

20.10.2020

60 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди Тезкор хабарлар

Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

20.10.2020

Кун рақами: Ўзбекистон 4,1 млн. долларлик қандолат маҳсулотларини экспорт қилди Экспорт босқичма босқич

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 4 млн 132 минг АҚШ доллари қийматидаги 4058 тонна қандолат маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

19.10.2020

“Навоий” ЭИЗ қатнашчилари билан учрашув бўлиб ўтди Тадбирлар

Навоий вилояти деганда кўз олдимизда ер ости ва ер усти бойликлари, улкан иқтисодий салоҳияти билан мамлакатимизда алоҳида ўринга эга бўлган ҳудуд гавдаланади. Шу боисдан бўлса керак Навоийни Ўзбекистоннинг олтин сандиғи деб ҳам аташади. Вилоятда кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари саноати изчил ривожланган. Бугун вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Аввалдан мавжуд ресурсларга таяниб қолмай янги инновацион лойиҳалар устида ишлаб, истеъмолчи учун зарур, хамёнбоп ва жахон бозорида рақобатлаша оладиган товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қулай инвестицион муҳит яратиш ва бу орқали янги ишчи ўринларни яратиш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

19.10.2020

Иштихонда ёнида 200 гр. опий олиб кетаётган шахс ушланди Тезкор хабарлар

Ҳозирда инсоният бошига турли балоларни солиб, оилаларни ва жамиятни таназзулга олиб борадиган иллатлардан бири гиёҳвандликдир.

19.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг