Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“DAF”га яширилган 228 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди
1074
Божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
“DAF”га яширилган 228  миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Р.М бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган, автотранспорт воситаси юкхонасидаги юклар орасига хуфиёна тарзда яшириб қўйилган  умумий қиймати 228 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари, парфюмерия маҳсулотлари ва хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг