Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия-2”да нима яширилган эди?
1096
Божхона органлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши профилактик тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамасдан, белгиланган тартиб-таомилларни четлаб ўтишга уринаётган айрим кимсалар ҳамон учраб турибди.
“Нексия-2”да нима яширилган эди?

Жумладан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Д.И. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, автомашина салони ва юкхонаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада фуқаро Ж.Д.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 30,4 миллион сўмлик 1902 дона симобли термометр товарлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг