Жумладан, бугунги санани ўз хизмат жойида қаршилаётган Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Ғишткўприк" чегара-божхона постида таниқли шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи билан адабий-бадиий учрашув бўлиб ўтди.
Бундан 31 йил муқаддам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани миллий мустақиллигимиз сари қўйилган энг муҳим қадам бўлган эди. Орадан 31 йил ўтиб, бугун ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони қарийб 50 миллион кишига етди. Демак, ўзбек тили ҳам дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бормоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ўзбек тилини замон талаблари асосида ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлашга аслида ҳар биримиз ҳисса қўшишимиз мумкин. Бунинг учун ўзбек тилини ҳурмат қилиш, соф ва равон сўзлашишга ҳаракат қилиш, адабий нутқимизни ошириб борсак, кифоя.
Тадбирда учрашув меҳмони она тилимизни тараннум этувчи шеърларидан ўқиб берди, шунингдек, божхона ходимлари ҳам мазкур сана муносабати билан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Шу куни божхоначилар пост орқали ҳаракатланаётган юртдошларимизга байрам муносабати билан бадиий адабиётлар улашишди.
Қайд этилганидек, Президентимизнинг байрам муносабати билан халқимизга йўллаган табриги божхона ходимлари томонидан ҳам қизғин қарши олинди.
Табрикда таъкидланганидек, тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур жарангласин!
21.10.2020