Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанддан 80 тоннадан зиёд лимон хорижга экспорт қилинди
1705
Сўнгги йилларда республикамизда лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.

Натижада бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилаётган лимонларга хорижда ҳам талабгорлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Хорижий мамлакатлар савдо дўконлари расталаридан жой олган лимонларимиз қисқа фурсатларда ўз харидорларини топаётгани албатта қувонарли.

Бугунги кунда Самарқанд вилояти иссиқхоналарида экспортбоп лимонларни етиштириш тобора ривожланмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг бугунги кунига қадар вилоятдан хорижга умумий қиймати 99,5 минг АҚШ долларлик бўлган вазни қарийб 80 тоннадан зиёд лимон маҳсулотлари экспорт қилинган.

Бунда жонбозлик кўрсатаётган экспортчи корхоналар фаоллигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Қувонарлиси шуки, ушбу ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари дунё бозорларида ўз маҳсулотлари билан ўрин эгаллашмоқда.

Масалан, вилоятда фаолият юритаётган “SAMARQAND AGRO TRADE LEADER” ва “AZIA METALL PROF” каби корхоналар лимон  маҳсулотини экспорт қилишган.

Вилоятдан лимон асосан Россия, Афғонистон ва Қозоғистонга  экспорт қилинган.

 

20.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг