Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она тилимизни асрайлик!
5608
21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун, ана шу муносабат билан Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети хузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази Андижон вилоят бўлими ходимлари билан хамкорликда “Она тилимизни асрайлик” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.
Она тилимизни асрайлик!

Семинар тренингда сўз олганлар дастлаб Ўзбек тили нақадар сўзга бой тил эканлиги, унинг келиб чиқиш тарихи, она тилимизнинг бугунги кунга қадар сақланиб қолиши, боболаримиздан бизга қадар етиб келгунча қанчадан қанча буюк мутаффаккирларимиз бу йўлда ўз жонларини фидо этганликлари алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, бугунги кундаги энг долзарб муаммоларимиздан бири бўлган соф ўзбек тилини бузиб сўзлашиш, унга бошқа чет тилларидан кириб келган сўзларни қўшиб ишлатиш, сўз бирикмаларини хосил қилиш ва гап тузишда унинг маданиятига ҳамда этикасига жиддий эътибор бериш кераклиги ҳақидаги қисқа маърузалар, айниқса Ўзбек тили фанлари номзоди ва мутахассислари томонидан ёш божхоначилар иштирокида ўтказилган бир неча амалий машғулотлар, қизиқарли беллашувлар ҳам тадбир иштирокчиларида чуқур таассурот уйғотди.

Тренинг якунида Андижон вилояти божхона бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Б.Каримов сўз олиб, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлаганлигини, бу воқелик эса ўз навбатида юртимиз ҳаётида, миллатимиз тарихида, халқимиз ёдида ўчмас из қолдирганлигига алоҳида урғу бериб, тренингда фаол иштирок этган тадбир иштирокчилари ҳамда  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети хузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази Андижон вилоят бўлими ходимларига вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг Ташаккурнома”лари топширилди.

 Ф.Каримов
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг