Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасига қарашли “Арк-булоқ”, “Тошкент-товар”, “Чуқурсой” ва “Сирғали” ТИФ божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 июндаги 464-сон Қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майда қабул қилинган 283-сон Қарори бўйича тушунтиришлар бериш юзасидан, шунингдек тадбиркорларда товарларни “экспорт” божхона режимига расмийлаштиришда вужудга келаётган муаммоли масалаларни ҳамкорликда ечимини топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг Тошкент шаҳри Бош бошқармаси, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг мутасадди раҳбарлари ҳамда экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувларда “экспорт” божхона режимига расмийлаштирилган товарлар бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни вужудга келиш сабаблари, муддати ўтган дебитор қарздорликларни бартараф этиш юзасидан божхона органлари, солиқ органлари ва банк органлари томонидан ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги таъкидланди
Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари ўзларининг муаммоли масалаларига жавоб топишди ҳамда “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)ни такомиллаштириш юзасидан таклифларни илгари суришди.
Шахоб ТОШПУЛАТОВ,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ташқи савдо операциялари мониторинги
ва божхона статистикаси бўлими катта инспектори