Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Таъзим қилинг она Ватанга! Маданий-маърифий тадбирлар

Ҳар бир давлат ўз мустақиллигини, эркинлигини қўлга киритар экан энг аввало Давлат суверенитетини, халқ тинчлигини, мустақиллик бардавомлигини таъминловчи энг асосий омиллардан бири бу Миллий армиясига эга бўлиш, ўз Қуролли Кучларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратади.

12.01.2022

Сарҳисоб: “Тошкент-товар” ТИФ божхона постидаги экспорт-импорт жараёнларига назар Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотларимизни экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ва тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.

11.01.2022

«Мен ғолиб» шиори остида ўтказилган оммавий югуриш мусобақаси божхоначилар муносиб иштирок этишди Спорт хабарлари

Жорий йилнинг 9 январь куни пойтаҳтимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Мен ғолиб" шиори остида 10 км масофага югуриш мусобақаси ташкил этилди.

10.01.2022

Экспорт географияси тобора кенгаймоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Сўнгги йилларда божхона органлари ўз фаолиятини “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида олиб боришга муҳим эътибор қаратиб келинмоқда. Мамлакатимизда тадбиркорлар учун содда ва шаффоф божхона тартиб-таомилларини жорий қилишга қаратилган кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

8.01.2022

“Фарғона” чегара божхона постида пресс-тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди Матбуот анжуманлари

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона постида вилоятда фаолият олиб бораётган журналистлар, блогерлар ва ахборот хизматлари ходимлари иштирокида “Вилоятда фуқароларга ҳамда тадбиркорларга чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида яратилаётган шароитлар, шунингдек, уларни яхшилаш бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

8.01.2022

Мини футбол мусобақаси қизғин курашларга бой бўлди Спорт хабарлари

26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси таркибий тузилмалари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

8.01.2022

“Айритом” чегара божхона постида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди Матбуот анжуманлари

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга эътибор тобора кучаймоқда, ёш авлодни ҳам маънан ҳам жисмонан камол топишида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

8.01.2022

Фахрий божхоначилар билан учрашув ташкил этилди Тадбирлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” божхона постида 26 январь - давлат божхона хизмати ходимлари куни муносабати билан божхона фахрийлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

8.01.2022

Натижалар сарҳисоб қилинди Маъруза ва чиқишлар

Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш. Ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли фаровонлигини таъминлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти юксалтириш каби бир қатор эзгу ғоялар мужассам.

8.01.2022

Курьерлик ташкилотлари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди Ҳуқуқий саводхонлик

Почта хизмати муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ҳар қандай ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам почта хизматига бўлган талаб ва таклиф ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Аксинча, доимий равишда ўсиб боради. Бу эса божхона соҳаси ходимларидан доимий равишда ўз устида ишлашни, тизимга янги иннoвацион технологияларни жорий қилишни, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.

6.01.2022

Наманганда бокс мусобақасига старт берилди Спорт хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳамда Миллий божхона тизими ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан спортнинг бокс тури бўйича “Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасига старт берилди.

6.01.2022

Давлат божхона қўмитаси муносабат билдиради Баёнотлар

Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 5 январь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

5.01.2022

Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради Баёнотлар

2021 йил 29 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Норвегиядан пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларидан бирига юборилган почта жўнатмасида болалар учун юборилган 52 дона иссиқ кийимларнинг 22 донаси йўқлиги юзасидан хабарлар тарқалди. (https://t.me/potrebitel_uz/7252)

1.01.2022

Божхоначилар спорт мусобақаларида фаол иштирок этишди Спорт хабарлари

Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас тарзда хизматни ташкиллаштириш мақсадида Тошкентда божхоначилар ўртасида спортнинг бадминтон тури бўйича ҳамда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спортчи оила” мусобақалари ташкил этилди.

31.12.2021

Эътибор ва эҳтиром! Маданий-маърифий тадбирлар

Халқимизга хос бўлган айни шу фазилатлар ҳар қандай байрам ва яхши кунларда бор бўй басти билан намоён бўлади.

31.12.2021

"Президент совғаси" топширилди Маданий-маърифий тадбирлар

Болажонлар учун энг қувончли айём бўлган янги йил байрами арафасида давлатимиз буйлаб ўтгазилган хайрли ташаббус барчага бирдек манзур бўлди, десак янглишмаймиз.

31.12.2021

Навоийда эркин иқтисодий зона иштирокчилари учун давра суҳбати ташкил қилинди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Навоий вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан Навоий ЭИЗ дирекциясида ЭИЗ корхоналари вакиллари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

31.12.2021

“Урганч аэропорти” чегара божхона постида медиа-тур ўтказилди Матбуот анжуманлари

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда божхона органлари фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида жорий йил 29 декабрь куни “Урганч аэропорти” чегара божхона постида медиа-тур ўтказилди.

31.12.2021

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Энг намунали ташкилот ва муассаса” кўрик танлови ғолиби бўлди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишларни тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 29 декабрь куни Сирдарё вилоятидаги ташкилот ва муассасалари ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни намунали йўлга қўйилганлиги бўйича “Энг намунали ташкилот ва муассаса” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

31.12.2021

Фарғонада божхона соҳасига бағишланган энг яхши шеърлар танлови бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан “26-январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни” ҳамда Миллий божхона тизимининг 30 йиллиги байрами муносабати билан ижодкорлар ўртасида “Энг яхши бағишлов шеърлар” танлови ўтказилди.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг