Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради
2861
2021 йил 29 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Норвегиядан пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларидан бирига юборилган почта жўнатмасида болалар учун юборилган 52 дона иссиқ кийимларнинг 22 донаси йўқлиги юзасидан хабарлар тарқалди. (https://t.me/potrebitel_uz/7252)
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бош почтамт» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ маъсул вакиллари билан биргаликда мазкур жўнатманинг божхона назорати жараёнлари ёзиб олинган видеотасвирлар ўрганилди.
✔️ Норвегиядан фуқаро Г.Яфарова номига юборилган мазкур халқаро жўнатма божхона назоратига 27 декабрь куни тақдим қилинган. Ҳужжатларда 9 кг. 975 гр. оғирликда деб кўрсатилган жўнатма божхона постида ўлчаб кўрилганида, жўнатма жойланган қоғоз қутининг намлиги ҳисобига 10 кг. 100 гр.ни кўрсатган. Бу эса жўнатмадаги товарлар олиб қўйилмаганлигини англатади.
✔️ Шунингдек, жўнатмага тегишли ҳужжатлар, унинг оғирлиги ва жўнатманинг назорат-рентген тасвирларидан сўнг божхона ходимларида шубҳа туғилмаганлиги сабабли, жўнатмани очиб, кўздан кечиришга зарурат туғилмаган. Яъни, жўнатма божхона постида умуман очилмаган.
✔️ Шундан сўнг шу куннинг ўзида божхона пости ходимлари томонидан жўнатма белгиланган тартибда почта алоқаси ходимларига топширилган.
✔️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, жўнатмани жўнатиш вақтида унга кийим-кечаклар кўрсатилган миқдордан кам солинган деб хулоса қилиш мумкин. Мазкур ҳолатга эса бевосита «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан ойдинлик киритилиши мақсадга мувофиқ.
Божхона органлари фаолиятга доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

1.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг