Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексида пресс-тур. Матбуот анжуманлари

Ўзбекистон Республикасининг экспорт салохиятини ошириш, туризмни жадал ривожлантириш хамда божхона қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан қабул қилинган қонун хужжатларида назарда тутилган ишлар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни бевосита жойига чиқиб кўздан кечириш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси (ИБК) томонидан жорий йилнинг 18 январь куни “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ҳамда “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона пости ва аэропорт ҳудудида жойлашган божхона омборига медиа-тур уюштирилди.

19.01.2022

Давлат божхона қўмитасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Давлат божхона қўмитасида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

15.01.2022

14 январь - Ватан ҳимоячилари кунидан фоторепортаж Маданий-маърифий тадбирлар

Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларда божхоначилар фаол иштирок этишди.

14.01.2022

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг маънавий-ахлоқий тайёргарлигини такомиллаштириш масалаларига бағишларнаг илмий-амалий давра суҳбати ташкил этилди Тадбирлар

Маълумки, мамлакатнинг тинчлиги ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муфофаза қилувчи органларнинг доимий ва бош мақсади бўлиб келган. Мазкур юксак вазифани тўлақонли бажарилишида эса юқори малакали, ўз касбига масъулиятли, бурчига садоқатли, фидойи ва мард ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимларининг ўрни беқиёсдир.

13.01.2022

“Халқ ва армия бир тану бир жон!” шиори остида тадбир ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Мамлакатимизда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг ўттиз йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш жараёнида ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жаҳонда миллий армиямиз нуфузини янада оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

13.01.2022

Маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирлар

Миллий кинология марказида Ўзбекистон  Республикаси “Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Республика мусиқа ва санъат колледжи “Оммавий байрамлар режиссёрлиги” кафедраси ўқитувчилари иштирокида маданий тадбир ўтказилди.

13.01.2022

Миллий кинология марказида очиқ эшиклар куни ташкил этилди Тадбирлар

Миллий кинология марказига Ўзбекистон  Республикаси “Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!” шиори остида Янгихаёт туманидаги 2-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари Марказга ташриф буйуришди

13.01.2022

Қорақалпоғистон божхона бошқармасида йил сарҳисоби Экспорт босқичма босқич

Бугинги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир жабҳасида юз бераётган янгиланиш ва ўзгартиришлар энг аввало инсон қадри ва унинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга қонунчиликга асосан енгилликлар яратиш орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун қаратилган десак муболаға бўлмайди.

13.01.2022

"Мижозбай" ишлаш тизими амалда. Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган йиғилишда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга доир юклатилган вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасида 2021 йил 20 декабрь куни тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси амалга оширилмоқда.

13.01.2022

Қашқадарёда экспортчи корхона вакилларига божхона янгиликлари тушунтирилди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан “Божхоначи тадбиркор таянчи” шиори остида вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳузурига ташриф буюриб, тадбиркор олдида турган муаммоларни бартараф этиш, божхонада тадбиркорларга яратилган енгилликларни тушунтириш ва имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

13.01.2022

Хоразм вилояти божхона бошқармаси фаолиятига назар. Экспорт босқичма босқич

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йил давомида 152,3 млн АҚШ долларилик товарлар экспорти амалга оширилиб, импорт товарларга 1 109,66 млрд сўмдан ортиқ имтиёз ва переференциялар қўлланилди

13.01.2022

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсант қизлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди Спорт хабарлари

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида «14 январь - Ватан ҳимоячилари куни» ҳамда «26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни» муносабати билан, шунингдек курсантлар ўртасида оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида, институт курсант қизлари ўртасида спартакиада бўйича мусобақалар ташкил этилди.

13.01.2022

Хоразмлик ёш божхоначилар "Zakovat” интеллектуал ўйинида фахрли биринчи ўринни эгаллашди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги, 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан вилоятимизнинг барча ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида “Zakovat” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

13.01.2022

Гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари хақида давра суҳбати ўтказилди. Маъруза ва чиқишлар

Давлат божхона қўмитаси томонидан ёшлар билан мунтазам профилактик учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

13.01.2022

"Ватанпарварлик" ойлигида божхоначилар муносиб иштирок этишди. Спорт хабарлари

⚡️Навоий шаҳридаги маънавият ва маърифат марказида республикамизда бўйлаб ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида "Боласиман Ўзбекистоннинг!" шиори остидаги ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

13.01.2022

Қонунчилик янгиликлари тадбиркорлар эътиборига етказилди. Ҳуқуқий саводхонлик

“Навоий аэропорти” чегара божхона постида халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда киритилган ўзгартиришлар юзасидан семинар ўтказилди

13.01.2022

Оилавий спорт - соғлик гарови! Спорт хабарлари

Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас тарзда хизматни ташкиллаштириш мақсадида Андижонда божхоначилар органлари ҳодимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спортчи оила” мусобақаси ташкил этилди.

13.01.2022

“Посбониман муқаддас юртнинг” республика танлови ғолиблари тақдирланди Маданий-маърифий тадбирлар

Бизга маълумки шахс камолотини таъминловчи беминнат восита китоб ва китоб мутолааси ҳисобланади. Бу қонуният неча минг йилдирки инсоният тараққиёт бешиги бўлиб келмоқда.

12.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг