Медиа тур давомида мамлакатимизда божхона соҳасини тубдан ислоҳ қилиш йўналишидаги ислоҳотлар, жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари олрқали ҳаракатланишларини осонлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Шу жумладан, юқорида таъкидланган постларда ҳам тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз амал қилиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона амалиётни шакллантириш, туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар эътибор марказида бўлиб келмоқда.
Медиа-тур давомида иштирокчилар тадбиркорлик субъектлари, юртимиз мехмонлари ҳамда фуқароларимиз учун яратилаётган шарт-шароитлар ва берилаётган имтиёзлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Журналистлар дастлаб “Тошкент-АЭРО” ИБКнинг “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости фаолияти билан яқиндан танишишди. 2018 йил январь ойидан бошлаб халқаро аэропортларда тадбиқ этилган “қизил” ва “яшил” йўлаклар фуқаролар божхона кўригидан ўтиш жараёнини хорижий стандартларга мувофиқлаштириш ва соддалаштириш учун хизмат қилаётганлиги сезиларли ўзгаришлар самараси деса ҳам бўлади. Статистика маълумотларига назар соладиган бўлсак, ушбу тизим жорий этилган вақтдан бошлаб шу кунга қадар божхона назоратидан ўтган йўловчиларнинг ўртача 96% “яшил” йўлак орқали харакатланган бўлса, қолган 4% “қизил” йўлак орқали харакатланган. Бу эса, ўз навбатида юртимизда фуқаролар хамда сайёхлар учун қулайликлар яратиш мақсадида қонун хужжатлари соддалаштирилиши натижасининг яққол намоёндасидир.
Шунингдек, божхона назоратининг соддалаштирилиши ва рақамлаштирилиши натижасида божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг ноодатий усулларини ҳам фош қилишга эришилмоқда.
Шу билан бир қаторда, “Тошкент-АЭРО” ИБК Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори Республика маҳсус комиссияси томонидан Covid-19 вирусининг тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий қилинган антигенларни аниқловчи тестларни топшириш жараёнини ташкиллаштириш масалалари юзасидан ахборот бериб ўтди.
Медиа тур доирасидаги навбатдаги ташриф “Авиаюклар” ТИФ божхона постига бўлди. Ушбу постда ҳам журналистлар, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар билан яқиндан танишишди. 2019 йил март ойидан тўлиқ жорий этилган “Хавфни бошқариш тизими” хақида батафсил маълумот берилди. Ушбу тизим товарларни “қизил”, “сариқ”, “яшил” ва “кўк” йўлкларга хавф профиллари асосида тақсимлаб божхона расмийлаштирувини осонлаштиради ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларнинг божхона расмийлаштируви жараёнига сарфлайдиган вақтларини тежайди. Тизим ишга туширилган вақтдан бошлаб божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақт ва харажатлар бир неча баробарига қисқаргани бунинг исботидир.
19.01.2022