Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда экспортчи корхона вакилларига божхона янгиликлари тушунтирилди
1528
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан “Божхоначи тадбиркор таянчи” шиори остида вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳузурига ташриф буюриб, тадбиркор олдида турган муаммоларни бартараф этиш, божхонада тадбиркорларга яратилган енгилликларни тушунтириш ва имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Қашқадарёда экспортчи корхона вакилларига божхона янгиликлари тушунтирилди

Мазкур йўналишдаги навбатдаги учрашув Қарши туманида жойлашган “Ҳилолтекс” МЧЖда бўлиб ўтди.

Янгиланаётган Ўзбекистонда барпо этилган янги корхонада ҳозирда пахта толасидан сифатли ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Умумий қиймати қарийб 20 миллион АҚШ долларини ташкил этган мазкур лойиҳа банк ва тадбиркор маблағи ҳисобидан молиялаштирилган.

Германия, Италия, Туркия ва Хиндистон давлатларидан энг сўнгги русумдаги тозалаш, йигириш ва ўраш ускуналари келтириб ўрнатилган. Кунига ўртача 12 тонна ип-калава маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Корхонада асосан, Қарши шаҳри ва Қарши туманларида истиқомат қилувчи 350 нафар ёшлар ва хотин-қизлар меҳнат олиб бормоқда.

"- Бизнинг корхонамизга олиб келинган барча ускуна ва жиҳозлар Европа ва Хиндистон давлатларидан келтирилган," - дейди корхона иш бошқарувчиси Вижай Ражан (Ҳиндистон). " - Олиб келиб ўрнатган ускуналар ҳақида айтадиган бўлсам, бошқа технологиялардан фарқи тежамкор ва экологик томондан ҳам фойдали ҳисобланади. Лойиҳа доирасида чет давлатларидан импорт асосида олиб келинган технологик ускуна ва бошқа зарур материаллар божхона ходимлари томонидан тезкорлик билан ҳужжатлаштириб берилди. Бу эса, корхонамизни ўз вақтида ишга туширилишида катта ёрдам берди."

Дарҳақиқат, жуда ҳам қисқа муддатда барпо этилган ушбу заводда йилига 4 320 тонна экспортбоп ип-калава маҳсулоти ишлаб чиқарилади.

Қувонарлиси, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилмоқда. 2021 йилда ҳам қиймати 4 миллион 795 минг АҚШ долларилик маҳсулот Россия, Хитой, Туркия, Покистон, Эрон, Германия каби давлатларга экспорт қилинган.

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

13.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг