Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пресс-турга таклиф қиламиз.
8854

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар ва блогерлар “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан жорий йилнинг 18 январь куни комплекс фаолияти билан жамоатчиликни таништириш, ҳамюртларимизни қизиқтираётган саволларга жавоб бериш ва божхона соҳасида амалга оширилаётган янгиликларни кенг аҳолига етказиш мақсадида “И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона постига пресс-тур ташкиллаштирилмоқда.

Мазкур пресс-тур орқали “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси фаолиятини ёритилишида фаол қатнашишингизни сўраймиз.

Журналистлар учун транспорт 18 январь куни соат 9:30 да Давлат божхона қўмитаси автотураргоҳидан йўлга чиқади.

Мурожаат учун телефонлар: +998911911966, +998555028630

“Тошкент-АЭРО” ИБК Матбуот хизмати – Орифжонов Ахмаджон

15.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг