Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистон божхона бошқармасида йил сарҳисоби
9188
Бугинги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир жабҳасида юз бераётган янгиланиш ва ўзгартиришлар энг аввало инсон қадри ва унинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга қонунчиликга асосан енгилликлар яратиш орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун қаратилган десак муболаға бўлмайди.

Мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар бугун ўз натижасини кўрсатмоқда ва бу ўз ўрнида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларининг соддалаштирилиши, уларга кетадиган вақтнинг қисқариши билан бир қаторда сифат даражасининг ортишига замин яратмоқда.

Биргина Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мисолида олиб қарасак, жорий йилнинг ўтган 12 ойи давомида бошқарма томонидан қиймати 431 млн АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Умумий қиймати 646,66 млн АҚШ долларини ташкил этувчи республиканинг ташқи савдо айланмасининг 66 фоизи товарлар экспортига тўғри келади.

Республика ҳудудидан асосан полиэтилен, ип-калава, фармацевтика маҳсулотлари, пахта толаси, артемия цистаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё саноати маҳсулотлари, кунжут маҳсулотлари, пропилен, қизилмия илдизи ва унинг экстракти, кальцинирланган сода ҳамда тери маҳсулотлари дунёнинг Туркия, Хитой, Россия, Қозоғистон, Латвия, Украина, Қирғизистон ва Ироқ каби бир қатор давлатларига экспорт қилинди.

Технологик асбоб-ускуналар, кимё саноати маҳсулотлари, ёғоч ва тахта, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, транчпорт ва унинг эҳтиёт қисмлари ҳамда нефть ва нефть махсулотлари каби умумий қиймати
215,45 млн АҚШ долларига тенг маҳсулотлар бошқарма томонидан импорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври давомида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан божхона органларининг ўз фискал вазифаларини амалга ошириш доирасида божхона тўловларидан
334 млрд 511 млн сўм пул маблағлари давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.

Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали экспорт ҳажмини ошириш ва импортни оптималлаштириш йўлида бир қанча имтиёз ва имкониятларни ўзида акс эттирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилмоқда. Мазкур қонун ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида, божхона органлари томонидан ўтган 2021 йил давомида ТИФ қатнашчиларига жами 268 млрд 600 млн сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди.

Ҳисобот даврида божхона соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши билан боғлик 381 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 15 млрд 858 млн сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил тариқасида ушлаб қолинди. Шундан, жами 14 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бошқарма ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари, қурол аслаҳа ва ўқ дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишда ҳам қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, 2021 йил давомида 102,35 гр.опий119,42 гр. марихуанна”, 53,41 гр. гашиш6 тупканнабис”, 1,83 гр. гиёҳвандлик ўсимлик уруғи ва 4201 та таблеткаТрамадол” номли гиёҳвандлик воситалари, 222 флакон “Тропикамид” ва 314 капсула “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи воситалар, шунингдек, 52 дона психотроп таблеткалар аниқланди.

Ўқотар совуқ қуроллар тоифасидан 6 дона ўқ-дори, 2418 дона гильзалар, 1,15 кг дробларнинг ноқонуний тарзда божхона чегаралари орқали кириб келиши ва ноқонуний айланмада бўлишининг олди олинди ҳамда тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди.

Шунингдек, мазкур давр мобайнида жами 15 ҳолатда 37 242 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ва унинг ички ҳудудда ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

13.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг