Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Посбониман муқаддас юртнинг” республика танлови ғолиблари тақдирланди
1079
Бизга маълумки шахс камолотини таъминловчи беминнат восита китоб ва китоб мутолааси ҳисобланади. Бу қонуният неча минг йилдирки инсоният тараққиёт бешиги бўлиб келмоқда.
“Посбониман муқаддас юртнинг” республика танлови ғолиблари тақдирланди

Бугун мамлакатимизда аҳоли айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш, ижодга лаёқати бор ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда. Шу маънода Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусининг тўртинчи ташаббуси “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш”га қаратилган ташаббуслари, қабул қилинаётган қатор Қарорлар ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш ва Ватан равнақига қаратилгандир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-4-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва профессионал ижодкорлар ўртасида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусидаги иншо ва шеърлар танлови бўлиб ўтди.

“Посбониман муқаддас юртнинг” Республика танлови натижаларига кўра шеърият йўналишида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти 3-босқич курсанти Кенжаев Умарали Нурали ўғли ғолибликни қўлга киритди.

 Танловнинг тантанали тақдирлаш тадбири 2022 йил 12 январь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, шоир Сирожиддин Саййид иштирок этиб, Ватанни мадҳ этувчи асарлар яратишда ҳарбий хизматчиларнинг жасорати, юртимиз мустақиллигини таъминлашдаги улкан хизматлари ижодкорларга илҳом манбаи бўлишини таъкидлаб, ушбу танловда фаол иштирок этган ижодкорларга, ҳарбий хизматчиларга ташаккур изҳор этди.

Тадбир давомида барча иштирокчилар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бошлиғи В.Эргашев сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида ижодкорликни рағбатлантириш, китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган танловлар самарали амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига самарали ҳамкорлик учун  ташаккур изҳор этди.

Тадбирда сўз олганлар Қуролли Кучлар тизимида бундай ижодга ундовчи Республика тадбирларини ташкил этиш орқали, ҳарбий хизматчиларнинг фикрлаш дунёсини бойитиш, ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, Ватанга садоқат билан, фидокорона хизмат қилишга ундашини таъкидлаб ўтдилар.

Зеро, ҳурматли Юртбошимиз таъкидлаганларидек “Қайсики давлатнинг ёшлари китобхон, маданияти, маърифати юксак бўлса, ўша халқнинг келажаги ҳам буюк бўлади” .

 

12.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг