Мазкур Ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ҳодимлари томонидан Нукус шаҳридан 430 км узоқликда жойлашган Қўнғирот тумани 57-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Халқ ва армия бир тану бир жон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда, ўқувчи-ёшлар Давлат божхона хизмати органлари иш фаолияти ва ходимларнинг хизмат жараёнларида қўлланадиган назорат техник воситалари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан батафсил жавоблар олишди.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
13.01.2022