Тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан 11 январь куни Мирзаобод туман ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси Мирзаобод туман ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда туманда жойлашган “Orchid Beauty” МЧЖнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Учрашувда, мамлакатимизда саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзлари бериш механизмини такомиллаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 352-сонли қарори мазмун-моҳияти корхона вакилларига тушунтирилди.
Учрашув сўнгида “Orchid Beauty” МЧЖнинг ишга тушириш жараёни билан танишилиб, келгусида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
13.01.2022