Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий тадбир ташкил этилди.
1576
Миллий кинология марказида Ўзбекистон  Республикаси “Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Республика мусиқа ва санъат колледжи “Оммавий байрамлар режиссёрлиги” кафедраси ўқитувчилари иштирокида маданий тадбир ўтказилди.
Маданий  тадбир ташкил этилди.

Ватанимиз озодлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлигининг мустаҳкам кафолати бўлган  Ўзбекистон  Республикаси “Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини кенг нишолаш мақсадида, жорий йилнинг 10 январь куни Марказда Республика мусиқа ва санъат коллежи “Оммавий байрамлар режиссёрлиги” кафедраси ўқитувчилари иштирокида  концерт дастури ташкил этилди.

Концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Азимов Анвар Турсунович ҳамда Исаева Барно Абдужабборовна, Дармонова Комила Балбековна ва бошқа бир қатор қўшиқчилар ўзларининг куй ва қўшиқлари билан иштрок этдилар.

Концерт давомида марказда хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар ҳамда тигловчилар маданий ва маънавий ҳордиқ чиқардилар.

13.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг