Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунчилик янгиликлари тадбиркорлар эътиборига етказилди.
3019
“Навоий аэропорти” чегара божхона постида халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда киритилган ўзгартиришлар юзасидан семинар ўтказилди
Қонунчилик янгиликлари тадбиркорлар эътиборига етказилди.

“Навоий аэропорти” чегара божхона постида Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахмонов раҳбарлигида пост ходимлари ва курьерлик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар вакиллари, “CHECK POINT NAVOI” МЧЖ ҳамда “Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ ходимлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги “Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 767-сонли қарори билан халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш тартибига киритилган ўзгартиришлар юзасидан семинар ўтказилди.

Семинар иштирокчиларига қарор мазмун-моҳияти, халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказишда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатига киритилган қўшимчалар тушунтирилди ҳамда ушбу қарор иловаси билан тасдиқланган манифестнинг наъмунавий кўриниши иштирокчилар эътиборига етказилди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг қарор ҳамда курьерлик жўнатмалари  расмийлаштируви юзасидан берилган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

13.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг