Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразм вилояти божхона бошқармаси фаолиятига назар.
8761
Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йил давомида 152,3 млн АҚШ долларилик товарлар экспорти амалга оширилиб, импорт товарларга 1 109,66 млрд сўмдан ортиқ имтиёз ва переференциялар қўлланилди

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тўловларини ундириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда чек қўйиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йил давомида, хориждан импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 1 177,4 миллиард сўм божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилган.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларига 1 109,66 миллиард сўмдан ортиқ имтиёз ва переференциялар қўлланилган.

Шунингдек, бошқарма томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 264 миллиард 851 миллион сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилди.

2021 йил январь-декабрь ойларида Хоразм вилояти бўйича товарлар ташқи савдо айлануви (хизматларни ҳисобга олмаган ҳолда) 851,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва 2020 йилга нисбатан 269,1 млн. АҚШ долларига ёки 44,4%га ошди (2020 йилда – 589,2 млн. АҚШ долл.).

Шу жумладан, товарлар экспорти 152,3 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 46,6 млн. АҚШ долларига ёки 44,0%га ошган (2020 йилда – 105,7 млн. АҚШ долл.).

Вилоятнинг саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари томонидан дунёда кечаётган пандемия шароити бўлишига қарамай ишлар тўғри йўлга қўйилиши натижасида, экспорт кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан ўсишига эришилди.

Асосан қуйидаги товарлар экспорти амалга оширилди:

Вилоятдан экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия (71,1 млн. долл.), Туркия (27,0 млн. долл.), Хитой (20,2 млн. долл.), Қозоғистон (9,8 млн. долл.),  Эрон (4,7 млн. долл.), Покистон (3,3 млн. долл.), Украина (2,6 млн. долл.), Тожикистон (2,5 млн. долл.), Грузия (1,7 млн. долл.), Германия (1,4 млн. долл.) ,Туркманистон (1,3 млн. долл.), Беларусь (1,2 млн. долл.), Озарбайжон (0,8 млн. долл.) каби давлатлар ҳиссасига тўғри келди.

Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, давлат бюджетига божхона тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш мақсадида бошқарма тасарруфидаги “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости ҳамда   “Урганч” ва “Хазорасп ЭИЗ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида туну-кун хизмат ташкил этилган.

Божхона постларида жами 3150 та божхона кўриклари амалга оширилиб, кўриклар давомида 14 та ҳолатда 629,5 млн. сўмлик божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Ҳисобот даврида  “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости,  “Урганч” ва “Хазорасп ЭИЗ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жами 12 534 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, шундан 3 072 таси  ёки (24,5 фоизи)  қизил  йўлакда, 5 955 таси ёки (47,5 фоизи)  сариқ  йўлакда, 3 507 таси  ёки (28 фоизи)  яшил  йўлакда расмийлаштирилган.

Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ҳисобот даврида 280 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, натижада 7 169,2 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил тариқасида ушлаб қолинди. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 26 миллиард 949 миллион сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 21 та ҳолатда 53,74 грамм “героин”, 7110,79 грамм “опий”, 14,6 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддалари, 14 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда 1320 дона “Трамадол” гиёҳвандлик таблеткаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Мурожаатлар йўналишига эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йил давомида вилоят божхона бошқармасига жами   32  та (шундан, жисмоний шахслардан 20 та ҳамда юридик шахслардан 12 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 19 таси электрон тарзда, 2 таси оғзаки ва 11 таси ёзма шаклда тақдим этилган.

Шундан, 3 та мурожаат қаноатлантирилган, 24 таси бўйича  тушунтириш  берилган ва 5 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган. Мурожаатларнинг асосий қисми божхона тўловлари ва имтиёзлар, божхона назорати ва расмийлаштируви масалаларига тааллуқлидир.

Агарда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, тадбиркорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларида божхона соҳасига оид ҳар қандай савол, тушунмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда ёки ходимларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз Давлат божхона қўмитасида узлуксиз фаолият кўрсатаётган 11-08 қисқа ҳамда вилоят божхона бошқармасининг 227-70-11-рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли юртдошлар, Сизнинг вилоят божхона бошқармасига қилган мурожаатингиз жавобсиз қолдирилмайди.

 Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг