Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларнинг масофадан расмийлаштируви коррупцияни олдини олишда қўл келмоқда.
1228

Мамлакатимиз божхона соҳасида ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ушбу ўзгаришлар натижасида соҳа ходимларига қулайликлар, тадбиркорлар учун эса ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга оид кўплаб енгилликлар жорий этилмоқда. Аҳамиятлиси, бу жараёнлар соҳада юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни олдини олишда ҳам қўл келмоқда.

Мисол учун, бугунги кунда божхонада Хавфни бошқариш тизимининг жорий этилганлиги, иш унумдорлигини бир неча баробарга оширди, яъни, мамлакатимиз билан чет давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини шунча баробарга оширилишига имкон яратди.

Ҳисоб-китобларга кўра, божхона расмийлаштируви ҳужжати бўлган божхона юк декларациясининг расмийлаштириш вақти экспортда
1,7 баробарга ва импортда эса 1,4 баробарга қисқартирилишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310-сон Фармонининг қабул қилиниши, бу борада олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ушбу ҳужжат билан тоифадан ташқари мақомга эга бўлган «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилди.

Бугунги кунда Қашқадарё вилояти божхона бошкармасида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости ўз фаолиятини бошлаган ва вилоятимиз тадбиркорлари томонидан тақдим этилаётган электрон божхона юк декларацияларини масофадан туриб божхона расмийлаштирувини амалга ошириб келмоқда.

Амалга ошириб келинаётган бу ўзгаришлар, юртимиз тадбиркорлари манфаатларига хизмат қилмоқда. Қимматли вақтини ва маблағини тежамоқда. Асосийси, жараёнларда тадбиркор ва божхона ходими ўзаро учрашмаяпти. Бу эса, юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни олдини олмоқда.

Шу ўринда, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

13.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг