2018 йилдан буён мунтазам ташкил этиб келинаётган мазкур танлов ҳарбий хизматчиларнинг мустақил фикрлаши, мантиқий тафаккур, китобхонлик маданиятини шакллантиришда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Бу сафар ҳам одатдагидек етти жамоа ичидан 3 та жамоа финал босқичида ўзаро куч синашди.
Ўйин икки босқичда ташкил қилиниб, ҳар бир жамоа ҳар босқичда 12 тадан саволларга жавоб беришди.
Ўйин натижаларига кўра, Миллий гвардия жамоаси билан финал босқичида дуранг натижа қайд этилиб, қўшимча саволлар натижасига кўра, ёш божхоначилар жамоаси 15 балл билан фахрли биринчи ўринни эгаллашди.
Умумий натижаларга кўра, 1-ўрин, Хоразм вилояти божхона бошқармаси жамоаси, 2-ўрин, Миллий Гвардия Хоразм вилояти бошқармаси жамоаси, 3-ўринни ИИВ Академик лицейи “Лидерлар” жамоаси эгаллади.
“Zakovat” клуби кубоги вилоятнинг божхона органларида хизмат қилаётган ёшларга тақдим қилинди.
13.01.2022