Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эътибор ва эҳтиром!
1366
Халқимизга хос бўлган айни шу фазилатлар ҳар қандай байрам ва яхши кунларда бор бўй басти билан намоён бўлади.
Эътибор ва эҳтиром!

Давлат божхона хизмати органларида шаклланган хайрли анъанага мувофиқ, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари томонидан янги йил арафасида тизимда узоқ йиллар ҳизмат қилиб, эл-у юрт равнақига ҳисса қўшган вафот этган ходимлар оилаларидан хабар олинди.

Хусусан, божхоначилар узоқ йиллар давомида божхона органларида турли лавозимларда ҳалоллик билан меҳнат қилган марҳум божхона ходими Нодиржон Қўчқоров оиласида бўлишди.

Хонадондаги мурғак қалб соҳиб-у соҳибаларига қувонч ва байрамона кайфият улашилди. Уларга Муҳтарам Президентимизнинг янги йил совғалари топширилди.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг