Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Энг намунали ташкилот ва муассаса” кўрик танлови ғолиби бўлди
2028
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишларни тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 29 декабрь куни Сирдарё вилоятидаги ташкилот ва муассасалари ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни намунали йўлга қўйилганлиги бўйича “Энг намунали ташкилот ва муассаса” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Энг намунали ташкилот ва муассаса” кўрик танлови ғолиби бўлди

Мазкур кўрик танловда вилоят ташкилот муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг йўлга қўйилганлиги бўйича тайёрланган саволномалар асосида вилоят “Маънавият ва маърифат маркази” томонидан таҳлил қилинди ҳамда таҳлил натижаларига кўра Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ушбу кўрик танлов ғолиби деб эълон қилиниб, марказнинг 1-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан билан тақдирланди.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг