Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фахрий божхоначилар билан учрашув ташкил этилди
1571
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” божхона постида 26 январь - давлат божхона хизмати ходимлари куни муносабати билан божхона фахрийлари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Фахрий божхоначилар билан учрашув ташкил этилди

Учрашувда узоқ йиллар божхона органларида хизмат  қилган божхона фахрийлари Саид Азим Арипов ҳамда Баҳром Ибрагимовлар иштирок этишди.

Фахрийлар билан суҳбатлар ҳам маънан, ҳам тарбиявий жиҳатдан улкан аҳамият касб этди.

Фахрийлар тизимда амалга оширалаётган ислоҳотларни диққат билан кузатиб бораётган божхона фаҳрийлари амалга оширилаётган ўзгаришларга юқори баҳо беришди.

Улар ўзларининг кўп йиллик хизмат даврларида орзу қилган, аммо ушалмаган кўплаб янгиликлар бугунга келиб рўёбга чиқаётганлигини таъкидлашди.

Учрашув давомида фахрийлар божхона постида амалга оширилаётган божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари билан ҳам танишишди.

Бир сўз билан айтганда, байрам арафасида ташкил этилаётган бу каби учрашувлардан божхона фахрийларининг бошлари кўкка етди.

Учрашув сўнггида ўзлари каби ҳалол меҳнат ва обрў-эътибор билан нафақага чиқиб, умргузаронлик қилиш ёш божхоначиларга ҳам насиб қилсин дея дуолар қилишди.

 

Иззат Сирожидинов,

“Чуқурсой” божхона пости ходими

8.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг