Мазкур тадбирда журналистлар ва блогерлар божхона органлари ходимларининиг хизмат фаолиятини айни хизмат олиб борилаётган жойдан кузатиш имконига эга бўлдилар. Унда тадбир иштирокчилари божхона назоратини амалга оширилиш жараёнлари, уларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар, божхона назорати техник воситаларини қўлланилиши ҳамда хизмат итининг ишлаш жараёнларининг гувоҳи бўлишди.
Медиа-тур иштирокчиларига “Урганч аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи Элёр Яқубов божхона пости орқали товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари, олиб кирилиши ҳамда олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Пост ходимлари томонидан журналист ва блогерларга хизматда фойдаланилаётган замонавий божхона техник воситалари ҳақида маълумот берилди. Мазкур медиа-тур иштирокчилари божхона назорати техник воситаларини амалиётда қандай ишлатилишини ҳам гувоҳи бўлишди.
Журналист ва блогерлар божхона постининг хизмат ити "Линда"ни ўз вазифаларини аниқ бажаришини катта қизиқиш билан кузатишди.
Таъкидлаш жоизки, чегара божхона постларида ташкил қилинган “қизил” ва “яшил” йўлаклар ҳамда божхона назоратининг замонавий техник воситалари божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқароларга қулайликлар яратмоқда.
2021 йилнинг ўтган даври мобайнида “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали 260 100 минг нафар фуқаро ҳаракатланган бўлса, шундан 257 187 нафар ёки (98 %) яшил йўлак орқали ҳаракатланган.
31.12.2021