Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Таъзим қилинг она Ватанга!
1046
Ҳар бир давлат ўз мустақиллигини, эркинлигини қўлга киритар экан энг аввало Давлат суверенитетини, халқ тинчлигини, мустақиллик бардавомлигини таъминловчи энг асосий омиллардан бири бу Миллий армиясига эга бўлиш, ўз Қуролли Кучларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратади.
Таъзим қилинг она Ватанга!

Айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган биринчи кунларданоқ миллий армиямизга асос солинди. 1992 йил 14 январда юртимиз ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфига ўтказилди.

Мана, 30 йилдирки, ана шу тарихий кун Қуролли Кучларимиз пойдевори қўйилган, истиқлолимиз солномасига олтин ҳарфлар билан ёзилган буюк сана сифатида нишонланмоқда.

Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекиcтон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Республика  Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Таъзим қилинг она Ватанга” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари, шоирлар, Қуролли Кучлар фахрийлари, санъаткорлар, Божхона институти профессор-ўқитувчилари, курсантлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар, 30 йилдирки, ана шу тарихий кун Қуролли Кучларимиз пойдевори қўйилган, истиқлолимиз солномасига олтин ҳарфлар билан ёзилган буюк сана сифатида байрам қилинаётганлигини таъкидлаб, мустақиллик йилларида ҳар қандай таҳдид ва хатарларга муносиб зарба беришга тайёр миллий армиямиз халқимиз, мамлакатимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқонига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қудратини ҳарбий кадрларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги билан бир қаторда, ҳарбий хизматчининг қалбида ураётган Ватаний ҳис туйғуларнинг юқорилиги, хизмат бурчига фидойилиги билан боғланади. Буюк Соҳибқирон Амир Темур таъкидлаганидек “Давлатлашкарлару фуқароларнинг садоқати ва фидоийлигила қудратлидир”.

Дар ҳақиқат қалбида ўз халқига садоқати кучли, хизмат бурчига фидокорона ёндашадиган ҳарбий хизматчи, мамлакат дахлсизлигини таъминлай оладиган қудратли кучга айлана олади.

Бугун ўсиб келаётган келажакда ҳарбий бўлиб, Ватанига хизмат қилишни ўз тақдири деб биладиган ботир фарзандларимизни миллий руҳда, муқаддас Ватан тақдири учун масъулият туйғусида тарбиялашимиз ҳар-бир оиланинг асосий мақсади бўлмоғи лозим.

Тадбир давомида санъаткорлар томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, Божхона институти курсантларининг шеърий, ҳарбий кўргазмали чиқишлари ҳавола этилди.

 

 

12.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг