Бунинг натижасида ўтган йиллар давомида божхона соҳасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жорий қилинган янги тартиб ва қулайликларнинг барчаси ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини оширишга қаратилди.
Хусусан, биргина Бухоро вилояти божхоначиларининг ўтган 2021 йилда эришган натижаларига тўхталадиган бўлсак, 2021 йил давомида Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан 1 трлн 580 млрд. сўмдан зиёд божхона тўловлари ундирилиб, Давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.
Вилоятда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, экспорт-импорт операцияларини жадаллик билан амалга оширишларида кўмаклашиш борасида божхоначилар томонидан сезиларли ишлар амалга оширилган.
Энг муҳими эса, давлатимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар доирасида корхоналарга божхона тўловларидан 1 трлн. 190 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.
Бу эса вилоятда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни муносиб рағбатлантирмоқда.
Масалан, 2021 йилда вилоятдан 284,9 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хорижга экспорт қилинди.
Товарлар экспорти 24 та давлатларга амалга оширилиб, асосий салмоғи Эрон – (93,1 млн. долл.), Хитой (19,7 млн. долл.), Туркия – (11,3 млн. долл.), Россия – (6,2 млн. долл.) ва Тожикистон (5,8 млн. долл.) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона юк декларациялари 2021 йил давомида “Хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими” орқали жами 37 593 та шундан 7 555 та БЮД “яшил йўлак” (21 %); 18 120 та БЮД “сариқ йўлак” (50 %); 11 918 та БЮД “қизил йўлак” (29 %) орқали расмийлаштирилган. Қонун талабларига оғишмай амал қилаётган тадбиркорлар ҳамиша рағбатда.
Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида вилоят божхоначилари томонидан 506 та божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 51 млрд. 348,2 млн сўмлик товар моддий бойликлар ушлаб қолинган.
2021 йилнинг ўтган даври мобайнида божхона соҳасининг муҳим жиҳатлари, қонунчиликдаги янгиликлар, божхона қонунбузилиши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали жами 667 маротаба чиқишлар қилинган.
Қисқача айтганда, божхона органлари томонидан олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад республика иқтисодиётини янада ривожлантириш ва бу орқали халқимиз ҳаётини янада фаровон қилишга қаратилгандир.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
8.01.2022