Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Фарғона” чегара божхона постида пресс-тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди
3738
Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона постида вилоятда фаолият олиб бораётган журналистлар, блогерлар ва ахборот хизматлари ходимлари иштирокида “Вилоятда фуқароларга ҳамда тадбиркорларга чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида яратилаётган шароитлар, шунингдек, уларни яхшилаш бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
“Фарғона” чегара божхона постида пресс-тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди

Матбуот анжуманида, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Клычев иштирок этиб, анжуман иштирокчиларига бошқарма таркибидаги барча божхона постларида сўнги икки йилда қайта қуриш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги, унда яратилаётган шароитлар ва постларнинг имконият оширилаётганлиги бўйича маълумот бериб ўтди. Ушбу пост ҳам тўлиқ қайта қурилиб барча замонавий техник воситалар билан жиҳозланганига алоҳида тўхталди.

Амалга оширилган қайта қуриш ишлари натижасида божхона постининг ўтказувчанлик даражаси сезиларли даражада ошди. Жумладан, божхона пости орқали бир кунда фуқароларни ўтказувчанлик даражаси 5 000 минг нафардан, 10 000 нафаргача, автотранспорт воситаларини ўтказувчанлик даражаси 500-600 тадан, 1500-2000 тага етди. Бу эса, биринчи навбатда аҳолига ҳамда тадбиркорларга катта шароит яратилганлигидан далолат беради.

Пресс-тур давомида журналистлар қайта қурилиб, барча шароитларга эга бўлган божхона постида яратилган шарт-шароитлар, замонавий техник воситалари ва уларнинг ишлаш тартиблари билан танишдилар. Бундан ташқари постда хизмат олиб бораётган барча ташкилот ходимларининг кенг ва шинам биноларда фаолият  олиб борилаётганлигининг гувоҳи бўлишди.

8.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг