Жумладан, «Ватанпарварлик» ойлиги доирасида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда чегара ўтказиш пунктларида чегара ҳамда божхона назорати жараёнларидаги техник воситалар, илғор техникалар ва хизмат итлари фаолияти билан ўқувчи ёшларни таништириш мақсадида “Айтиром” чегара божхона постида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Дастлаб, ватан ҳимоячилари томонидан ўқувчи ёшлар билан суҳбат ташкил қилиниб, божхоначи ва чегарачи касби унинг машаққатлари ва шарафли касб эканлигини таъкидланди, ҳарбий бўлиш учун ватанни севиш кераклиги, фанларни чуқур ўзлаштириш ва спорт билан доимий шуғулланиш лозимлигини айтиб ўтилди. Шунингдек, ёшларга ҳарбий хизматчиларни одоб-аҳлоқ қоидалари уларнинг жанговор шайлиги ва тезкор вазиятларда тайёр бўлишлари лозимлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Шундан сўнг, ўқувчи ёшлар божхона постидаги энг сўнги рақамлашган техник воситалар таништирилди. Ташкил этилган кўргазмали майдонда соҳалар билан танишувни давом эттирдилар. Улар бу ерда ташкил қилинган божхона ва чегара назоратининг замонавий техник воситалари ҳамда жанговор қурол аслаҳалар билан яқиндан танишишди.
Тадбир давомида Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида таҳсил олиш истагидаги ёшлар учун мазкур инстутутга топшириладиган ҳужжатлар ва божхона курсанти бўлиш учун қўйиладиган талаблар тушунтирилди.
Бир сўз билан айтганда ушбу тадбирлар орқали ҳарбий хизматчилар ва ёшларни ҳамжиҳатлигини таъминлаш, уларга чегара ва божхона соҳаси ходимларнинг шарафли хизмат фаолиятини кўрсатиб бериш мақсад қилинган.
8.01.2022