Тошкент шаҳар божхона бошқармасида эса мазкур масалаларни ўзида қамраб олган учрашув бўлиб ўтди.
Ташкил этилган учрашувда Давлат божхона қўмитаси Божхона назорати ва расмйилаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси маъсул ходимлари, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбарияти ва курьерлик ташкилоти вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 21 декабрдаги “Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 767-сонли қарорига асосан халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартибига киритилган ўзгартиришлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Қарорга мувофиқ қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилди:
➖ Почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан олиб келинаётган курьерлик жўнатмалари тўғрисида божхона органларига электрон ахборот тақдим этиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди ҳамда қоғоз шаклидаги ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш амалиёти бекор қилинди.
➖ Xалқаро почта ва курьерлик жўнатмаларига нисбатан xавфни бошқариш тизимини жорий этиш белгиланди.
➖ Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида кўрик қайдини тўлдириш такрорланувчи тартиб – таомил бўлганлиги сабабли, “Кўрик қайди”ни тўлдириш ҳамда расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.
➖ Божхона органлари томонидан жўнатмаларни қабул қилувчи фуқаролар тўғрисида олдиндан бирламчи маълумотларга эга бўлиш мақсадида “курьерлик жўнатмалари бўйича манифест” жорий этилди.
➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони билан 2021 йил 1 июлдан бошлаб СТИР бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинди. Шу муносабат билан, курьерлик жўнатмалари тўғрисида божхона органларига тақдим этиладиган электрон ахборот таркибидаги СТИР жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) билан алмаштирилган ҳолда қабул қилинади.
Ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашувда курьерлик ташкилотлари вакиллари батафсил маълумотларга эга бўлишди.
6.01.2022