Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сарҳисоб: “Тошкент-товар” ТИФ божхона постидаги экспорт-импорт жараёнларига назар
1890
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотларимизни экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ва тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
Сарҳисоб: “Тошкент-товар” ТИФ божхона постидаги экспорт-импорт жараёнларига назар

Буни биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин.

2021 йил давомида божхона постида 101 197 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 5 трлн. 539 млрд.  сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 6 трлн. 146,1 млрд. сўмлик имтиёзлар берилди.

Шунингдек, мазкур божхона постида 19 686 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилди. 528 та ҳолатда 21 млрд. 566 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланди.

Божхона постида 75,9 фоиз товарлар соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Божхона постида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Пост ходимлари эса мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, тун-у кун мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

 

Миразиз Каримов,
Тошкент-товар” ТИФ божхона пости инспектори

11.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг