Танловга тақдим этилган шеърларни саралашда муаллиф томонидан божхона тизими тарихи, вазифаси, эришган ютуқлари, ходимларнинг фидокорона меҳнатлари ўзига хос янгича ёндошув билан қаламга олинганлигига эътибор қаратилди.
Бугун мазкур танловда ғолиб бўлган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Ўктамхон Солиева, истеъдодли ижодкорлар Низомиддин Йўлдошев , Абдуҳаёт Абдуқодиров, Абдумалик Маҳмудовларга бошқарма томонидан диплом ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.
Тадбир давомида Фарғона шаҳар санъат мактабининг бир гуруҳ соҳир овоз соҳиблари томонидан дилбар қўшиқлар янгради.
Қуйида ижодкорларнинг шеърлари билан ҳам танишишингиз мумкин:
БОЖХОНА ХОДИМЛАРИГА ЭҲТИРОМ
Қадим Туркистондан бугунга қадар,
Буюк тарихинг бор-ёшларга ибрат.
Йиллар суронида тобланиб келдинг,
Сендадир мужассам енгилмас қудрат.
Ватанга садоқат ҳиссини туйиб,
Кунларинг, тунларинг ўтади бедор.
Муқаддас заминни ёт назарлардан,
Асраб ҳам авайлаш фахру ифтихор.
Ўткир нигоҳлар-ла зўр қалқон бўлиб,
Эл тинчлиги учун эрурсан огоҳ.
Хузур-халоват-у жондан кечарсан,
Ёвқараш қилсалар юртингга ногоҳ.
Шахдам қадамингдан чақнайди олов,
Асли сен миллатнинг номус орисан.
Янги Ўзбекистон, янги авлодлар
Ортингдан эргашар, ифтихорисан!
Ўктамхон СОЛИЕВА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Халқ таълими аълочиси.
БОЖХОНАЧИЛАР
Ҳар битта юртни ўз дарвозаси бор,
Ҳар битта сўзни ҳам ўз хонаси бор,
Ўн саккиз оламда овозаси бор,
Сиз Ватан орисиз Божхоначилар.
Кунни кун, кечани кеча демайсиз,
Ҳафталаб ё ойлаб уйга келмайсиз,
Қилган меҳнатингиз миннат қилмайсиз,
Сиз Ватан орисиз Божхончилар.
Яхши бор, ёмон бор сергаксиз доим,
Ватанни корига тиргаксиз доим,
Доимо саломат бўлинг Илоҳим,
Ватанни орисиз Божхоначилар.
Ҳалоллик ҳамиша сизга ёр бўлсин,
Кўксингизда кулган номус ор бўлсин,
Яратганни ўзи мададкор бўлсин,
Сиз Ватан орисиз Божхоначилар.
Ҳар бир сония-ю ҳар битта онда,
Фақат эзгу ишлар жўш урсин қонда,
Озод, обод, янги Ўзбекистонда,
Сиз Ватан орисиз Божхоначилар.
Низомиддин
Божхона ходимларига бағишланади
Отасининг меҳнатини оқлаганлар,
Онасининг заҳматини оқлаганлар,
Тақдирини Ватан билан боғлаганлар,
Ори бутун, ҳамияти осмонларим ,
Божхоначи оғам, пўлат қўрғонларим.
Осойишта сиз бор элнинг сархадлари,
Йўлолмайди ёвузликнинг калхатлари,
Эй юртимнинг Баҳодиру, Фарходлари,
Номи тилда алёру хуш достонларим,
Божхоначи оғам, пўлат қўрғонларим.
Давлатимиз хафсизлиги қўлингизда,
Юртимизнинг омонлиги ўйингизда,
Минг синовлар бордир шонли йўлингизда,
Халқ дуосин олган алпим, арслонларим,
Божхоначи оғам, пўлат қўрғонларим.
Яхшилигу ёмонликка сўров бордир,
Машаққату роҳатга ҳам тўлов бордир,
Юрагида Ватан деган олов бордир,
Садоқату илми сохибқуронларим,
Божхоначи оғам, пўлат қўрғонларим.
Дадил қадам шахтингиздан фахрим тошар,
Сизга боқиб юрагимдан меҳрим тошар,
Сиз ҳушёрсиз, демак тинчдир кўхна башар,
Юрт хизматин шараф билган қалқонларим,
Божхоначи оғам, пўлат қўрғонларим.
Абдуҳаёт
Абдуқодиров
Божхоначиларга бағишланади
Алпомиш йигитлар, шиддати осмон,
Юрт шанин тутгуси ҳамиша омон,
Шу элга борлиғи фидодир, қалқон,
Шарафга муносиб божхоначилар!
Уларнинг шиори халқнинг севинчи,
Миллат манфаати, жамоат тинчи,
Ватан байроғини ардоқлаб қучиб,
Ёвга тик боради божхоначилар!
Душман қанча айёр, ёмон бўлмасин,
Ҳолат мураккабу гумон бўлмасин,
Ўртада фирибу ёлғон бўлмасин,
Қилни қирқ ёради божхоначилар.
Тик оёғда ўтар неча тунлари,
Туз тотмай ўтади қанча кунлари,
Улар мамлакатнинг чин устунлари,
Жасорат маёғи божхоначилар!
Болалар бахтиёр, оналардир шод,
Ҳар гўша осуда, кўнгиллар обод,
Она юрт ишончи энг улкан қанот,
Эл суянган тоғдир божхоначилар!
Меросдир Темурнинг шиддати, шахди,
Уларга муносиб бўлмоқлик бахтдир,
Элга хизмат қилиш бу -олий тақдир,
Тинчликка байроғдир божхоначилар!
Эл суянган тоғдир божхоначилар!
Абдумалик
Махмудов
31.12.2021